Қозоғистон ва Буюк Британия яшил водород ва муҳим минералларни ўзлаштириш бўйича шартнома имзолади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Астанага биринчи марта расмий ташриф билан келган Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт вазири Жеймс Клеверли билан учрашди, дея хабар беради Kazinform.

Буюк Британия Қозоғистоннинг Европа қитъасидаги асосий савдо ва сармоявий шерикларидан биридир. Ўтган йили мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 60 фоизга ошиб, 1,8 миллиард долларни ташкил қилди.

Шунингдек, Буюк Британия Қозоғистоннинг ТОП-10 сармоядорлари қаторига киради: 2005 йилдан буён республикага тўғридан-тўғри 16,5 миллиард долларга яқин сармоя киритилди. Сўнгги йилларда ижобий ўсиш тенденцияси давом этмоқда.

photo

«Қозоғистон ҳукумати Буюк Британия билан барча йўналишларда ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ниятида. Шу нуқтаи назардан, стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Қозоғистон-Британия келишувининг қабул қилиниши муҳим қадам бўлади», — деди Алихан Смаилов.

photo

Унинг сўзларига кўра, ўзаро савдони кенгайтириш доирасида Қозоғистон Буюк Британияга 100дан ортиқ товар позициялари бўйича қарийб 800 миллион долларлик маҳсулот экспортини оширишга тайёр. Шу билан бирга, энергетика соҳасида «яшил» водород ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, логистика соҳасида Транскаспий халқаро транспорт йўналишини янада ривожлантириш қизиқиш уйғотмоқда.

photo

Ўз навбатида, Жеймс Клеверли Қозоғистон Буюк Британиянинг Марказий Осиёдаги энг муҳим савдо шерикларидан бири эканлигини ва Буюк Британия билан барча ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканини таъкидлади.

photo

photo

photo


Сўнгги хабарлар