Қозоғистон ва Буюк Британия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 63,3 фоизга ошди

None
LONDON. Kazinform – Бир йилда Қозоғистон ва Буюк Британия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 63,3 фоизга ўсиб, 2,3 миллиард фунт стерлингни (тахминан 2,6 миллиард доллар – Таҳр.) ташкил этди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири Буюк Британия халқаро савдо вазирлиги маълумотларига таяниб.
«Буюк Британия ва Қозоғистон ўртасида 2021 йилнинг июлидан 2022 йилнинг июнига қадар умумий товар ва хизматлар айирбошлаш ҳажми 2,3 миллиард фунт стерлингни ташкил этди, бу 2020 йил июлидан 2021 йилнинг июнигача бўлган даврга нисбатан 63,3 фоизга ёки 896 миллион фунт стерлингга кўп»

, — дейилади Буюк Британия Халқаро савдо вазирлиги хабарида.

Ўзаро товар айирбошлашнинг асосий ўсиши Қозоғистондан Буюк Британияга қилинган экспорт ҳиссасига тўғри келади: йил давомида мамлакатдан Британия юрисдикцияларига 1,5 миллиард фунт стерлинглик маҳсулот ва хизматлар жўнатилди, бу ўтган йилга нисбатан 135,9 фоизга кўпдир. Худди шу даврда Буюк Британиядан Қозоғистонга импорт ҳажми 781 миллион фунт стерлингни ташкил этди, бу 12 ой олдингига нисбатан атиги 1,8 фоизга кўпдир.

Бу йил Қозоғистон Буюк Британия савдо ҳамкорлари сони бўйича 62-ўринни эгаллаб, Буюк Британия умумий савдосининг 0,2% ни ташкил этди. Буюк Британиядан Қозоғистонга асосан самолётлар, саноат ускуналари, илмий асбоблар, дори-дармонлар ва фармацевтика маҳсулотлари етказиб берилади. Британияликлар қозоқ ҳамкорларидан қимматбаҳо ва рангли металлар, хом нефт, кимё ва саноат ускуналарини сотиб олади.

Муаллиф: Тимур Дюсекеев

Сўнгги хабарлар