Қозоғистон ва Болгария ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўтган йили 390,8 миллион долларга етди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон ва Болгария ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2021 йилда 390,8 миллион АҚШ долларига етди. 2022 йилнинг 3 ойида бу кўрсаткич 36,65 миллион долларни ташкил этди, деб хабар беради Kazinform ҚР ТИВ матбуот хизматига таяниб.

5 июн куни Қозоғистон Республикаси ва Болгария Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлади.

Президентлар Қасим-Жомарт Тоыаев ва Румен Радев, шунингдек, Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди ва Болгария Ташқи ишлар вазири Теодора Генчовска байрам муносабати билан табрик мактублари алмашдилар.

Юбилей муносабати билан Нур-Султан ва София шаҳарларида икки давлат ташқи ишлар вазирликларида расмий учрашувлар бўлиб ўтди. Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко Болгария Элчиси Боян Ҳаджиевни, Болгария Ташқи ишлар вазири ўринбосари Васил Георгиев Қозоғистон Элчиси Темиртай Избастинни қабул қилди.

Р. Василенко «Тарихан шундай қисқа вақт ичида ишончли сиёсий мулоқот ўрнатилди. У ривожланиб бормоқда, бу икки томонлама кун тартибида муаммоли масалаларнинг йўқлиги ҳамда энг юқори ва олий даражадаги алоқаларнинг барқарор динамикасидан далолат беради», — деди .

Дипломатлар келгуси йилларда сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳар томонлама ҳамкорлик халқлар фаровонлиги йўлида янада кенгайишига ишонч билдирди.

Икки давлат ўртасида олий ва ҳукумат даражаларида мунтазам алоқалар йўлга қўйилгани, парламентлараро мулоқот жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

Томонлар савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада кенгайтириш зарурлигини таъкидладилар. Қозоғистон Болгариянинг Марказий Осиё давлатлари орасида энг йирик савдо шериги ҳисобланади. Бундан ташқари, Болгария Қозоғистоннинг Болқон яриморолидаги етакчи 5 савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади.

Сармоя соҳасидаги ҳамкорлик ҳам тизимли ривожланмоқда. 2005-2021 йилларда Қозоғистон иқтисодиётига Болгария инвестицияларининг умумий оқими 55,8 миллион долларга етди. Бу миқдор кундан кунга ортиб бормоқда.

Туризм, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда истиқболли қўшма лойиҳаларни ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжуд. Икки давлат бир-биридан минглаб километр узоқликда жойлашганига қарамай, уларни тарихий тақдир муштараклиги бирлаштириб туради. Қозоғистондан бўлган болгар фуқаролари мамлакат ҳаётининг фаол иштирокчиларидир. Болгар миллий тили, маданияти ва анъаналарини ривожлантириш мақсадида Қозоғистонда Ақтўбе вилоятида «Вяра», Нур-Султан шаҳрида «Злата», Павлодар вилоятида «Славянлар», Атирау вилоятида «Возрождение» болгар этномаданий бирлашмалари очилди. Павлодар вилоятида К. Б. Даржуман номидаги Миллий тикланиш мактабининг Болгария филиали муваффақиятли ишламоқда.

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган учрашув якунлари бўйича икки мамлакат ва халқлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва дўстлик янада ривожланишига ишонч билдирилди.


Сўнгги хабарлар