Қозоғистон ва БМТ Афғонистон ва украиналик қочқинларга ёрдам кўрсатишда ҳамкорлик қилишга тайёр

None
None
GENEVA. Kazinform - Қозоғистон Республикасининг БМТ Женевадаги бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Ерлан Алимбаев БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссари Филиппо Гранди билан икки томонлама ҳамкорлик ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Ф.Гранди январ воқеаларидан кейин Қозоғистонда ички сиёсий вазият барқарорлашганини қайд этиб, мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотларни юқори баҳолади. Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг конструктив қадами сифатида БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги раҳбари қочоқлар масалалари бўйича баъзи функцияларни Ички ишлар вазирлигидан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига ўтказишга чақирди.

Е.Алимбоев Президент Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотлар, жумладан, Конституцияга киритиладиган ўзгартиришлар, шунингдек, 2022 йил апрел ойи охирида Женевада бўлиб ўтган Ирқий камситишларга барҳам бериш бўйича қўмитадаги муваффақиятли ҳимо, ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги халқаро конвенциянинг Қозоғистон томонидан бажарилиши тўғрисида 8-10 та қўшма маърузалар ҳақида батафсил гапириб берди. Бу қадам БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги раҳбари томонидан ҳам ижобий қабул қилинди.


Бундан ташқари, томонлар Марказий Осиёда қочқинлар ва халқаро миграцияни ҳимоя қилиш бўйича маслаҳат платформаси бўмиш Алмати жараёнини молиялаштириш бўйича мумкин бўлган ҳамкорликни муҳокама қилдилар, шунингдек, Украина ва Афғонистондан келган қочқинлар бўйича маълумот алмашдилар ва уларга мумкин бўлган ёрдамни кўрсатиш бўйича ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирдилар.


Сўнгги хабарлар