Қозоғистон ва Беларусь ўртасидаги қишлоқ хўжалиги товар айланмаси 125,9 миллион долларни ташкил этди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашукеев Беларусь Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Павел Утюпин билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Томонлар чорвачилик, сут фермалари учун ускуналар ишлаб чиқариш соҳасидаги Беларусь технологиялари билан танишиш мақсадида Қозоғистон делегациясининг Беларусь Республикасига амалий ташрифини ташкил этишга келишиб олдилар. Бутун Марказий Осиё ва Яқин Шарқда ўхшаши бўлмаган ветеринария вакциналарини ишлаб чиқарадиган ноёб завод яратиш лойиҳасини муҳокама қилдик, «Беларусь Миллий биотехнологик корпорацияси» ЁAЖ фаолияти билан танишдик.

Томонлар Қозоғистон Республикасида Беларусь қишлоқ хўжалиги кўргазмаси ва аграр форумини ўтказиш шартлари тўғрисида умумий фикрга келишди.

Икки мамлакатнинг бу борадаги ўзаро ҳамкорлиги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим доирасида амалга оширилмоқда.

Статистика органларининг маълумотларига кўра, 2021 йил январ-июн ойларида Қозоғистон ва Беларусь ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлаш маҳсулотларининг айланмаси 125,9 миллион долларни ташкил этди, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 23,5 фоизга кўп (101,9 миллион доллар).

Сўнгги хабарлар