Валюталар курси:
    usd/kzt 431.07 eur/kzt 485.51

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 67.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : °С
Алматы: °С

Қозоғистон ва Беларусь Хавфсизлик Кенгаши кенгайтирилган режали маслаҳатлашув ўтказди

21 Октябрь 20:15

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон ва Беларусь Хавфсизлик Кенгаши кенгайтирилган маслаҳатлашувлар ўтказди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Бугун Нур-Султанда Қозоғистон Республикаси ва Беларусь Республикаси Хавфсизлик Кенгашлари ўртасида кенгайтирилган режали маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

Учрашувда хавфсизлик ва ушбу соҳадаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ҳарбий ва ҳарбий техника соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари, киберхавфсизлик ва бошқа соҳалардаги янги вазифалар муҳокама қилинди.

Дунёда коронавирус пандемияси ҳали ҳам давом этаётганини ҳисобга олиб, биологик хавфсизликни бошқариш тизими масаласи бугунги кун талабларига мувофиқ консультация кун тартибига киритилган.

Бундан ташқари, Қозоғистон ва Беларусь миллий хавфсизлик таҳдидларини баҳолаш бўйича хизматни ташкил этиш бўйича ўз ёндашувларини тақдим этдилар.

Учрашув якунида ҚР Президенти ёрдамчиси - Хавфсизлик Кенгаши котиби Aсет Исекешев ва Беларуси Республикаси Хавфсизлик Кенгаши давлат котиби Aлександр Вольфович икки мамлакат Хавфсизлик Кенгашлари ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик режасини имзоладилар.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар