Қозоғистон ва БАА Каспий денгизи орқали нефть ташиш учун танкер флотини кўпайтиришга келишиб олдилар

None
ASTANA. Kazinform - «ҚазМунайГаз» АЖ бошқаруви раиси Мағзум Мирзағалиев Abu Dhabi Ports Group (ADP) бошқаруви раиси Муҳаммад Жума Ал-Шамиси билан музокара ўтказди, дея хабар беради Kazinform «ҚазМунайГаз» АЖ матбуот хизматига таяниб.

Томонлар расмий рўйхатдан ўтган ва жорий йилнинг февраль ойидан буён фаолият юритаётган Caspian Integrated Maritime Solutions (CIMS) қўшма корхонасининг ривожланиш стратегиясини муҳокама қилдилар.

«Музокаралар давомида ҚМГ ва ADP раҳбарлари Каспий ва Қора денгизлар сувларида нефтни ташиш учун CIMS танкер флотини янада кенгайтириш масалаларига эътибор қаратдилар. Ҳозирда қўшма корхона дедвейти 8-12 минг тонна бўлган танкерларни сотиб олишни режалаштирмоқда», - дейилади компания хабарида.

Томонлар, шунингдек, очиқ денгизларда фойдаланиладиган Aframax/Suezmax флоти имкониятларини ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Бугунги кунда «Казмортрансфлот» (ҚМГ шўба корхонаси) ва ADP аллақачон очиқ денгизларда муваффақиятли ишлайдиган ўз танкер ҳовузига эга. Музокаралар иштирокчилари асосий эътиборни Каспий денгизининг Қозоғистон сектори учун хизмат кўрсатиш флотини ривожлантиришга қаратди.


Сўнгги хабарлар