Қозоғистон ва Андорра парламентлараро алоқаларни ривожлантириш ниятида

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси ўринбосари Асқар Шакиров Андорра Ташқи ишлар вазири Мария Убах билан учрашди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Парламенти Сенати матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Музокаралар чоғида томонлар икки томонлама муносабатларнинг илғор характерини қайд этиб, бир-биридан географик олис масофада жойлашганига қарамай, Қозоғистон ва Андорра ўзаро манфаатли ҳамкорлик, хусусан, туризм соҳасида истиқболли йўналишларга эга эканлигини таъкидладилар.

Шунингдек, икки мамлакат парламентарларининг халқаро парламент ташкилотлари, жумладан, ЕХҲТ ва Европа Кенгаши парламент ассамблеяларидаги иштироки доирасидаги самарали ҳамкорлиги қайд этилди.

Сенат вице-спикери Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Парламентнинг сиёсий механизмдаги ролини кучайтириш нуқтаи назаридан модернизация қилиш кун тартиби ҳақида маълумот берди.

«Конституциявий ислоҳот мамлакатнинг амалдаги сиёсий тизимини сезиларли даражада ўзгартириб, уни супер-президентликдан нуфузли Парламент ва ҳисоб берувчи Ҳукуматга эга бўлган президентлик республикасига айлантиради», — деди қозоғистонлик парламентарий.

Учрашув иштирокчилари Қозоғистон ва Андорра ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг муҳим қисми сифатида парламентлараро алоқаларни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.

Фото: Н.Байбулин


Сўнгги хабарлар