Қозоғистон ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилди, дея хабар беради Кazinform.

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, телефон орқали суҳбат Америка томони ташаббуси билан ўтказилган.

«Музокаралар чоғида Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги кенгайтирилган стратегик шериклик руҳида ривожланиб бораётган икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг кенг кўламли масалалари, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

«М.Тлеуберди Э.Блинкенни 2022 йил 20 ноябрда бўлиб ўтган президентлик сайлови якунлари ҳақида батафсил маълумот берди ва АҚШ Давлат департаментига Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг демократик ислоҳотларини Вашингтон томонидан қўллаб-қувватланишини тасдиқловчи баёноти учун миннатдорчилик билдирди», — дейилади Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Фото: gov.kz


Сўнгги хабарлар