Валюталар курси:
    usd/kzt 431.07 eur/kzt 485.51

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 67.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 3 °С
Алматы: 8 °С

Қозоғистон ва АҚШ мудофачилари IT-технологияларни муҳокама қилди

24 Июнь 15:54

NUR-SULTAN. Kazinform - Алмати шаҳридаги Мудофаа вазирлигининг Ҳарбий тиббиёт марказида Қозоғистон ва АҚШ мудофаа вазирликлари вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Томонлар тиббий хизмат мутахассисларини тайёрлашда рақамли технологиялардан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Тадбирда икки мамлакат мудофаа вазирликлари мутахассислари, жумладан, Ҳарбий тиббиёт маркази, Радиоэлектроника ва алоқа ҳарбий муҳандислик институти ва Ахборотлаштириш кафедраси вакиллари иштирок этишди.

Америкалик мутахассислар ҳарбий тиббиёт маркази дарсларининг IT-ускуналари билан танишдилар. Амалий машғулотлар давомида қозоғистонлик шифокорлар жанг майдонида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ярадорларни пиёда жанговар транспорт воситасидан олиб чиқиб кетиш ва кейинчалик эвакуация қилиш билан ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

АҚШ Миллий гвардияси кибер транспорт техникаси Эрик Жонс электрон шаклда соғлиқни сақлаш таълими мавзусида онлайн форматда нутқ сўзлади. У мавжуд ўқув платформалари ва дастурларидан фойдаланган ҳолда талабаларни масофадан ўқитишни ташкил этиш масалаларини батафсил очиб берди.

Ахборот алмашиш жараёнида марказнинг рақамли ускуналари, ахборот технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Ахборот алмашинуви АҚШнинг Қозоғистондаги элчихонаси хавфсизлиги соҳасидаги ҳарбий ҳамкорлик идораси томонидан икки мамлакат мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ ташкил этилди.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар