Қозоғистон ва АҚШ ҳаво қатновлари ҳақида келишувга эришди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ва АҚШ ҳаво қатновлари ҳақида келишув имзолади, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига ҳавола қилиб.

«Елбасы ва Қозоғистон Республикаси Президенти топшириқларини бажариш мақсадида Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати ўртасида ҳаво қатновлари ҳақида келишувга эришилди. Ҳужжатни ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов ва АҚШнинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Уильям Х.Мозер имзолади», - дейилган хабарда.

Ушбу ҳужжат Қозоғистон ва АҚШ ўртасида парвозларни амалга оширадиган авиакомпаниялар учун катта имкониятлар эшигини очади. Келишув доирасида томонларнинг авиаташувчиларига ҳаво эркинлигининг «бешинчи даражаси» тақдим этилиб, парвоз қилинадиган шаҳарлар ва рейслар зичлигига чекловлар олиб ташланади.

Келишув икки мамлакат ўртасидаги тўғридан-тўғри рейсларни амалга ошириш учун ҳуқуқий базани шакллантириб, стратегик шерикликни янада ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади.

Икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри рейсларнинг йўлга қўйилиши ўзаро сиёсий, иқтисодий, маданий алоқаларни ҳамда туризмни ривожлантиришга, «Астана» халқаро молия марказининг транспорт салоҳиятини орттиришга хизмат қилади.

Сўнгги хабарлар