Қозоғистон уй-жой навбатида 600 мингдан ортиқ киши бор

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугунги кунда Қозоғистонда 600 мингдан ортиқ киши уй-жой олиш учун навбатда турибди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига таяниб хабар беради.

Улардан 215 минг нафари кўп болали оилалар, 1 ва 2-гуруҳ ногиронлари, етим болалар, ногирон болали оилалар каби ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга мансуб.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги маълумотларига кўра, уй-жой олиш учун навбатда турган 70 минг кишининг даромади энг кам яшаш минимуми ҳисобланади. Ушбу тоифадаги фуқароларнинг имкониятлари чекланганлиги сабабли уй-жой масаласини зудлик билан ҳал қилиш зарурати туғилади.

Қолган фуқароларга молиявий имкониятларидан келиб чиқиб имтиёзли кредитлар ажратилмоқда.

Давлат раҳбарининг айрим тоифадаги фуқароларнинг уй-жой муаммоларини ҳал қилишни жадаллаштириш бўйича топшириғига мувофиқ, хусусий уй-жойдан ижара ҳақи тўлаш механизми жорий этилди.

Сўнгги хабарлар