Қозоғистон университетларининг дипломи Европада тан олинади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йилдан бошлаб мамлакатимиз олий ўқув юртлари битирувчиларига янгиланган диплом иловаси (Diploma Supplement) берилади. Иловада мамлакатда олинган олий маълумот малакаси Европа малака тоифасига мос келиши кўрсатилади.

Қозоғистон Республикаси Олий таълим миллий малака доирасини ўз-ўзини сертификатлаш тўғрисидаги ҳисобот Болония жараёни котибияти томонидан қабул қилинди, деб хабар беради Kazinform ҚР Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Энди Қозоғистон университетларининг дипломи Европа мамлакатларида тан олинади. Бу чет элликларнинг Қозоғистон олий таълимига бўлган қизиқишини оширади.

Қозоғистон университетлари битирувчиларининг малакаси Европа малака тоифасига тўғри келади. Болония жараёни котибияти томонидан қабул қилинган ўз-ўзини сертификатлаш ҳисоботини тайёрлаш учун Таълим ва фан вазирининг буйруғига биноан идоралараро ишчи гуруҳ ташкил этилди. Унинг таркибига ҚР Таълим ва фан вазирлиги, ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги, «Атамекен» ҚР Миллий тадбиркорлар палатаси, саноат ассоциациялари ва Қозоғистон университетлари вакиллари кирди.

Ўз-ўзини сертификатлаш тўғрисидаги ҳисоботда Европа олий таълим зонаси билан Олий таълим миллий малака доирасининг мувофиқлиги ва таққосланиши кўрсатилди. Бу Қозоғистондаги миллий олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг Европа олий таълим макони таълим тизимлари билан муваффақиятли интеграциялашувининг яққол далилидир.

Эслатиб ўтамиз, «Болония жараёни 1999 йилда 29 мамлакат Таълим вазирларининг ташаббуси билан фуқаролар меҳнат бозорида ҳаракатчанлигини ривожлантириш, Европа олий таълимининг рақобатбардошлигини ошириш, олий таълим миллий тизимларини уйғунлаштириш мақсадида ташкил этилган», - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар