+7 (701) 759 90 19
USD 399.67 EUR 452.95
RUB 5.82 CNY 56.36
Янгиликлар

Қозоғистон Ҳукумати йил охирига қадар нефть нархини 20 доллар даражасида белгилади

2 Апрель 10:55
Баҳам кўринг:
Қозоғистон Ҳукумати йил охирига қадар нефть нархини 20 доллар даражасида белгилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Бу йил мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 4,8 трлн тангага пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2020 йилга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозини ва бюджет параметрларини, шунингдек «Миллий фонддан 2020-2022 йилларга мщлжалланган кафолатланган трансфертлар тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиришлар тўғрисида Президент қарори лойиҳаси кўриб чиқиш учун тақдим этилмоқда. Прогнозни аниқлаштиришда асосий омиллар - ташқи иқтисодий вазиятнинг беқарорлиги, кузатилаётган глобал инқироз ва коронавирус тарқалишидан ҳимоя қилиш чоралари нуқтаи назаридан ишбилармонлик фаоллигининг пасайиши», - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, йил бошидан бери нефт нархи 66 фоизга, металлар 16 фоизга, жаҳон фонд индекслари ўртача 21 фоизга тушди. 1 апрелдан бошлаб нефт нархи бир баррел учун 22 долларга тушди.

«Шуни ҳисобга олган ҳолда, жорий йилнинг апрел-декабр ойларида бир баррель нефтнинг ўртача нархи 20 доллар бўлишига тараддуд кўрилмоқда. Долларнинг тахминий курси 440 танга бўлиб, йиллик инфляция 9-11% оралиғида бўлади дея ҳисобланди. Нархларнинг пасайиши фонида нефт қазиб олиш прогнози 86 миллион тоннагача туширилди. Бу тоғ-кон ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига олиб келади. Шу билан бирга, илгари тасдиқланган ўсиш суръатлари билан таққослаганда, қайта ишлаш саноатида, қишлоқ хўжалигида, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳасида, шу жумладан савдода пасайиш кутилмоқда», - деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, экспорт 16,3 миллиард долларга камайиб, 35,1 миллиард долларни ташкил қилади. Импорт 7,5 миллиард долларга камайиб, 26,6 миллиард долларни ташкил қилади.

«Юқоридаги омилларни ҳисобга олган ҳолда, ялпи ички маҳсулотнинг 0,9 фоизга пасайиши кутилмоқда. Номинал ялпи ички маҳсулот 69,7 трлн дея ҳисобланмоқда. Бу тасдиқланган прогнозга нисбатан 4,8 трлн тангага кам», - деди Руслан Даленов.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив