Қозоғистон Ҳукумати Саудия Арабистони билан туризм ва авиацияни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва Умра вазири Тавфиқ бин Фаузан ал-Рабиа билан туризм, маданият ва фуқаро авиацияси соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Kazinform primeminister.kz сайтига таяниб хабар беради.

Бош вазир Қозоғистон Республикаси билан Саудия Арабистони ўртасида ўтган йиллар давомида дўстона ва конструктив муносабатлар ўрнатилганини таъкидлади.

«Дунё мусулмонлари ҳаж зиёратини интиқлик билан кутмоқда. Бу йил 4000 нафар ҳамюртимиз ана шундай имкониятга эга бўлди. Бунга Саудия Арабистони раҳбариятининг эътибори ва саъй-ҳаракатлари туфайли эришилди», — деди Алихан Смаилов.

Шунингдек, Астана шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съездидаги фаол иштироки учун Подшоҳлик вакилларига миннатдорлик билдирди.


– Мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик янада кенгайиб, мустаҳкамланишига ишончим комил, – деди Алихан Смаилов.

Ўз навбатида Тавфиқ бин Фавзан Ал-Рабиа мунтазам авиақатновларнинг очилиши икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қўшимча туртки беришини айтди.

«Сафар давомида қозоғистонлик ҳамкасбларим билан бир қатор муваффақиятли учрашувлар ўтказдим. Умид қиламизки, тўғридан-тўғри мунтазам авиақатновлар очилиши Қозоғистондан сайёҳлар ва зиёратчилар сонининг кўпайишига хизмат қилади», - деди Тавфиқ бин Фаузан ал-Рабиа.


Сўнгги хабарлар