Қозоғистон Ҳукумати Президент Мурожаатномасини амалга оширишнинг Умуммиллий режасини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Бугун Ҳукумат Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Мурожаатномасини амалга ошириш бўйича Умуммиллий режани қабул қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига Мурожаатномасида давлат ва иқтисодий сиёсатнинг янги вазифаларини белгилаб берди. Мурожаатномани амалга ошириш учун Умуммиллий режа ишлаб чиқилган. Бу Мурожаатноманинг асосий йўналишлари ва давлат раҳбари ташаббуслари бўйича вазифаларни сифатли ва тезкор ҳал этишга қаратилган «, - деди Бош вазир Aсқар Мамин Ҳукумат йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, пандемиядан кейинги даврда Ҳукумат барқарор ва сифатли иқтисодий ўсишни таъминлаш, соғлиқни сақлаш, таълим, маданиятни яхшилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, меҳнат бозорининг самарали экотизимини яратиш бўйича фаол чораларни кўради.

«Президентнинг фуқаролар фаровонлигини ошириш борасидаги ташаббусларини амалга ошириш Ҳукумат ишининг муҳим йўналиши бўлади. Иш ҳақини ошириш, хусусий сектор улушини ошириш, солиқ юкламасини камайтириш орқали реал даромадлар ўсишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади. Президентимиз Мурожаатномасини амалга ошириш бўйича таклиф этилган Умуммиллий ҳаракат режаси қўйилган мақсадларга тўлиқ мос келади. Барча раҳбарлар режани сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш учун шахсий жавобгарликка эга «, - деди Бош вазир.

Режа Ҳукумат аъзолари томонидан бир овоздан қўллаб -қувватланди.

»Мен Миллий иқтисодиёт вазирлигига Бош вазир идораси билан биргаликда фармон лойиҳасини имкон қадар тезроқ Президент маъмуриятига киритишни топшираман«, - деди Aсқар Мамин.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар