Қозоғистон ҳукумати мамлакатдаги Афғонистон фуқароларига қандай ёрдам беряпти

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Афғонистондаги сўнгги воқеалар муносабати билан Қозоғистон ҳукумати Афғонистон фуқароларининг мамлакатда қолиши масаласини ҳал қилишда фаол иштирок этмоқда, деб хабар беради Кazinform.

Халқаро ҳуқуқ нормалари ва Қозоғистон Республикасининг миллий қонунчилиги қоидаларига мувофиқ, Қозоғистон Республикаси ИИВ Миграция хизматлари қўмитаси томонидан Қозоғистон ОТМларида таҳсил олаётган 155 нафар афғонистонлик талабаларга ўқиш визалари берилди ва уларнинг муддати узайтирилди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил ва Халқаро миграция ташкилоти иштирокида иқтисодий ёрдамга муҳтож 204 нафар афғонистонлик талабаларга, жумладан, жорий йилда ўқишни тамомлаган талабаларга гуманитар ёрдам кўрсатилди.

Акция Алмати, Чимкент, Қарағанди, Ускемен ва Нур-Султанда бўлиб ўтди.




Сўнгги хабарлар