Қозоғистон ҳукумати ўқувчиларга 500 минг компьютер беради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Асқар Мамин янги ўқув йили бошланиши юзасидан вазирликларга кўрсатма берди, дея хабар беради Казинформ мухбири.

«Ўқув йили бошланишига бир ойча вақт қолди. Тайёргарлик ишларини кучайтириш керак. Масофадан ўқитиш методологиясини ишлаб чиқиш ва болалар, ота-оналар ва ўқитувчилар ўртасида кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш муҳимдир. Бунинг учун 20 августгача бўлажак ўқув жараёни ҳақида батафсил маълумот бериб, онлайн равишда ота-оналарнинг учрашувини ташкил этиш керак»,- деди А.Мамин Ҳукумат йиғилишида.

Унга кўра, Ҳукумат кам таъминланган оилалар фарзандларини 500 мингга яқин компьютер билан таъминлайди.

«Ҳокимиятлар бундан кейин ҳам маҳаллий даражада компьютер ускуналари билан таъминлаш устида ишлашлари керак», - деди Бош вазир.

Аввал хабар берганимиздек, вазир бошланғич синф ўқувчилари учун навбатчи синфлар очилишини маълум қилди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов
Сўнгги хабарлар