Қозоғистон Ҳукумати ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг 5 йиллик прогнозини ишлаб чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Халқаро рейтинг агентликлари Қозоғистон иқтисодиётининг ривожланишига ижобий баҳо бердилар. Бу ҳақда ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

2021-2025 йилларда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозини эълон қилган вазирнинг сўзларига кўра, у 2019 йилги ялпи ички маҳсулот тўғрисидаги статистика, шу йил январь-июль ойларида иқтисодий ривожланиш натижалари каби омилларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Халқаро молия ташкилотларининг жаҳон иқтисодиётининг ўсиши бўйича янгиланган прогнозлари ҳам ҳисобга олинган.

«Коронавирус эпидемияси натижасида жаҳон иқтисодиёти бу йил 4,9 фоизга қамайган ва 2021 йилда 5,4 фоизга ўсиши кутилмоқда. Жаҳон товар бозорларидаги тенденциялар ҳам ҳисобга олинган. Халқаро молия ташкилотларининг 2021-2022 йилларда нефт нархлари бўйича консенсус прогнози мос равишда 45 ва 55 долларни ташкил этади. Қозоғистон иқтисодиётининг ривожланиши халқаро рейтинг агентликлари томонидан ижобий баҳоланмоқда. Moody's ва FitchRatings компаниялари Қозоғистоннинг инвестицияларга бўлган ишонч даражасини тасдиқладилар. Улар орасида, 21 август куни FitchRatings «BBB» рейтингини «барқарор» прогноз билан янгилади.

FitchRatings маълумотларига кўра, Қозоғистон рейтинги иқтисодиётнинг молиявий барқарорлигини, иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш бўйича самарали чораларни ва пул-кредит сиёсатини муваффақиятли олиб боришни акс эттиради», - деди Руслан Даленов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар