Қозоғистон Украинага тинчликпарвар кучларини юборадими - Сенат раисининг жавоби

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев Украинадаги можаро ҳудудига қозоғистонлик тинчликпарвар кучларни юбориш мумкинми, деган саволга жавоб берди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Сенат ялпи мажлисидан сўнг палата раиси Қозоғистон КХШТ аъзоси эканлигини эслатди.

«Шу муносабат билан Қозоғистон тинчликпарвар кучларини можаро ҳудудига юбориш мумкинми, деган савол туғилади. Бу борада бизнинг позициямиз аниқ. БМТ Низоми ва бошқа ҳужжатларга кўра, Қозоғистон тинчликпарвар кучларини КХШТдан ташқарига фақат БМТ мандати асосида жўнатиши мумкин», - деди Маулен Ашимбаев.

Унга кўра, КХШТ Низомига мувофиқ, ташкилот тинчликпарвар кучлари ва қўшинлари фақат аъзо давлатлар ҳудудидаги можароларга жалб қилинади. Ҳозирги можаро ҳудуди ташкилотга аъзо давлатлар ҳудудига кирмайди, шу боис мазкур шартнома ва ратификация қилинган келишувларга кўра, КХШТ доирасидаги можаро ҳудудига тинчликпарвар кучларни юбориш мумкин эмас.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар