Қозоғистон ҳудудининг катта қисмида тупроқдаги намликнинг кам заҳиралари кузатилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РФБ 2021 йилнинг кузида тупроқда ҳосил бўлган намлик заҳиралари ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Вегетация даврида бутун Қозоғистонда асосан иссиқ об-ҳаво шароити юзага келди, бу эса тупроқнинг бир метрли қатламидан намликнинг буғланишига олиб келди. Аёз бошланишидан аввал республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кам бўлган, бу эса тупроқ намлиги даражасининг ёмонлашишига олиб келди», - дейилади «Қазгидромет» хабарида.

2021 йилнинг октябр-ноябр ойларида ўтказилган маршрут ўрганишлар натижаларига кўра, ғалла экиладиган вилоятлар ҳудудида қишга чиқиш олдидан тупроқнинг бир метрли қатламида намлик захираси танқислиги кузатилмоқда.

Ақмола, Павлодар, Шарқий Қозоғистон ва Алмати вилоятларининг айрим ҳудудлари бундан мустасно, бутун республика бўйлаб ҳайдаладиган тупроқ қатламида (0-20 см) паст намлик заҳиралари кузатилади. Тупроқнинг бир метрли қатламидаги намлик захираларининг етарли даражада бўлмаслиги асосан республиканинг ғарбида, шимолида, шарқида ҳамда Жамбил ва Туркистон вилоятларида қайд этилган.

Намликни тўплаш учун энг қулай шароитлар Қарағанди ва Алмати вилоятларида давом этди, бу ерда тупроқнинг метрли қатламида умуман қониқарли ва оптимал намлик шароитлари шаклланган.


Сўнгги хабарлар