+7 (701) 759 90 19
USD 405.69 EUR 455.51
RUB 5.72 CNY 57.42
Янгиликлар

Қозоғистон учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқариши мумкин

1 Июнь 14:58
Баҳам кўринг:
Қозоғистон учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқариши мумкин

NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазақстанның авиациялық индустриясы» МЧЖ учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқаришни ташкил этишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистон мунтазам авиарейсларни қайта тиклайдиган давлатлар рўйхатини кенгайтирмоқда

Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, замонавий авиация корхонаси «Қазақстанның авиациялық индустриясы» МЧЖ 2016 йилда Қозоғистон авиация саноатини ривожлантириш ва самолётлар ишлаб чиқариш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бозорида рақобатбардошлигини ошириш мақсадида ташкил этилган.

«Қазақстанның авиациялық индустриясы» МЧЖ олдида турган асосий вазифалардан бири бу давлат ҳаво кемаларининг яроқлилигини тиклаш учун давлат мудофааси буюртмасини бажаришдир. Ушбу вазифаларни ҳарбий авиациядан фойдаланиш тажрибаси ва кўникмаларига эга юқори малакали мутахассислар, шунингдек, мамлакатимиз ва чет элларнинг ихтисослаштирилган ўқув юртларида таҳсил олган ёш муҳандис-техник мутахассислар бажаради.



«2018-2020 йилларда Қозоғистон Республикаси ҳудудида биринчи марта маҳаллий корхона Ан-72, Су-25 Су-27, С-295 самолётларида режали ишларни амалга оширди. Сўнги йилларда компания ходимлари сони икки баравар кўпайиб, 200 кишига етди. 2020 йилда мамлакатнинг давлат идораларини таъминлаш учун юқори самарали кўп функцияли учувчисиз самолётлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш режалаштирилган», - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, ушбу компания авиация хизматлари, шу жумладан экспорт соҳасида фуқаролик бозорига киришни мақсад қилган.

Ушбу чора-тадбирлар келажакда кўп функцияли хизмат кўрсатадиган авиация маркази мақомини олишга имкон беради.











Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив