Қозоғистон учта янги вилоятда маъмурий бинолар олиш учун 12 млрд тенге сарфлайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда янги ташкил этилган вилоятлар марказларида маъмурий биноларни сотиб олиш ва таъмирлаш учун 12 миллиард тенге маблағ сарфлаши керак. Бу ҳақда ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирги кунда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан вилоят марказларини таъмирлаш, маъмурий биноларни сотиб олиш учун тегишли бюджет маблағлари миқдори белгиланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу йўналишда зарур бўлган маблағ миқдори қарийб 12 миллиард тенгени ташкил қилган. Бюджет маблағларини ажратиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади», — деди А.Қуантиров.

Унга кўра, вазирлик томонидан янги ташкил этилган ҳудудларда инфратузилма, кўчмас мулк, маъмурий биноларни таъмирлаш бўйича таҳлиллар ўтказилди.

«Умуман олганда, янги вилоят марказларида давлат идоралари ва хизматчиларнинг ишлаши учун етарлича маъмурий бинолар мавжуд, – деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар