Қозоғистон-Туркманистон-Эрон темир йўли салоҳиятидан фойдаланиш мумкин - Тоқаев
29 Июнь 19:15

Қозоғистон-Туркманистон-Эрон темир йўли салоҳиятидан фойдаланиш мумкин - Тоқаев

АSHKHABAD. Кazinform - Жорий йилнинг 5 ойи давомида Қозоғистон юк ташиш ҳажми 2,5 баробар, Каспийбўйи мамлакатлари билан умумий савдо айланмаси эса 9 фоизга ошди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев олтинчи Каспий саммитида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирги кундаги биринчи устувор вазифамиз Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги конвенциянинг тезроқ кучга киришини таъминлашдан иборат. Тўрт йил давомида биз ушбу муаммонинг ўзаро мақбул ечимларини топиш учун тинимсиз ишладик. Биз томонларнинг позицияларига хайрихоҳмиз, чунки бу масалалар бевосита миллий манфаатларга дахлдор«

, — деди Давлат раҳбари.

Президентнинг таъкидлашича, анъанавий логистика занжирларининг узоқлиги туфайли транспорт алоқалари давлатлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг барқарор ўсиши ва мустаҳкамланишининг асосий омилига айланади.

«Европа, Марказий Осиё ва Хитой ўртасидаги транзит оқимларини таъминлашда Транскаспий халқаро транспорт йўналишининг роли сезиларли даражада ошди. Жорий йилнинг 5 ойи якунларига кўра, Қозоғистоннинг юк ташиш ҳажми 2,5 баробар, Каспийбўйи мамлакатлари билан умумий савдо айланмаси эса 9 фоизга ошган. Денгиз орқали юк ташиш ҳажмини ошириш учун биз унинг порт инфратузилмасини модернизация қилишни ва денгиз флотини кенгайтиришни бошладик. Ўйлайманки, олдимизда долзарб ташкилий масалаларни биргаликда ва тезкор ҳал этиш вазифаси турибди»

, — деди Қ. Тоқаев.

Шу билан бирга, Қозоғистон Президенти истиқболли «Шимол-Жануб» коридорини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

«Шарқий Осиё ва Форс кўрфази ўртасидаги энг қисқа йўл – Қозоғистон-Туркманистон-Эрон темир йўлидан тўлиқ фойдаланиш мумкин. Ушбу янги логистика ечими бор-йўғи 12 кун ичида 6000 км масофани босиб ўтишга имкон беради»

, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив