Қозоғистон Туркиянинг зирҳли ҳарбий техникасини синовдан ўтказади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Мудофаа вазирлиги турк зирҳли техникасини сотиб олиш учун синовлар ўтказади. Бу ҳақда Қозоғистон армиясини қуроллантириш сиёсати ҳақида ОАВда эълон қилинган материалга вазирликнинг жавобида айтилди, деб хабар беради Kazinform.

«Мудофаа вазирлиги қурол ва ҳарбий техника бозорини доимий равишда кузатиб боради. Қурол ва ҳарбий техника моделларини танлаш тартиби расмий норматив ҳужжат билан тартибга солинади», — дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек, Туркия зирҳли ҳарбий техникасини сотиб олиш бўйича якуний қарор қабул қилинмагани маълум қилинди.

«Турк техникаларига келсак, биз уларни ҳам мазкур меъёрий ҳужжатда белгиланган тегишли тартиб доирасида ўрганяпмиз.

Туркиянинг зирҳли ғилдиракли техникаларини сотиб олиш масаласи ички идоравий маслаҳат органи синовлар натижаларига кўра ижобий қарор қабул қилган тақдирдагина кўриб чиқилади», — дейилади баёнотда.

Фото: gov.kz

Сўнгги хабарлар