Қозоғистон Туркияга яна 100 та кигиз уй жўнатади

None
ASTANA. Kazinform – Алматидан Туркияга яна 100 та кигиз уй жўнатиш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда Туркия Республикасининг Қозоғистондаги элчиси Уфук Экиджи элчихонада бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қаҳрамонмарашда қозоғистонлик кўнгиллилар томонидан таклиф қилинган 100 га яқин анъанавий қозоқ уйлари ўрнатилди. У ердаги одамлар сизнинг қўллаб-қувватлашингизни ҳис қилишмоқда. У ерда Қозоғистон байроғи кўринади. Алматидан Туркияга яна 100 та кигиз уй жўнатиш бўйича ишлар давом этмоқда», — деди Уфук Экиджи.

У икки йил аввал Туркияда содир бўлган ҳалокатли ўрмон ёнғинлари вақтида Қозоғистоннинг ёрдам берганини эслатди.

«Қозоғистон бугунги бизнинг мамлакатимиз учун оғир кечаётган кунларда ёнимизда бўлди. Биродарларимиз кўрсатган ҳамкорликни ва фидойиликни унутмаймиз», – деб миннатдорчилик билдирди.

Брифинг давомида дипломат, шунингдек, қозоғистонликлар жабрланганларга ёрдам бериш учун 5 миллион доллар йиғишганини айтиб, уларга миннатдорчилик билдирди. Қозоғистон ҳукумати эса қардош давлатга 1 миллион доллар миқдорида молиявий ёрдам кўрсатди.

Бундан ташқари, Қозоғистондан Туркияга яна икки самолёт гуманитар ёрдам етказилади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар