USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

Қозоғистон Туркияга парвозлар сонини оширади

6 Сентябрь 19:15
Баҳам кўринг:
Қозоғистон Туркияга парвозлар сонини оширади

NUR-SULTAN. Kazinform - 2021 йил 31 августда Қозоғистон Республикасида коронавирус инфекцияси ва тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг (кейинги ўринларда - идоралараро комиссия) навбатдаги йиғилишида Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги парвозлар сонини ошириш масаласи кўтарилди.

Ўхшаш янгиликлар
Туркистон вилоятида ревакцинация давом этмоқда Туркистон халқаро аэропортидан бир йилда 267 минг йўловчи саёҳат қилди Малайзия эмланган қозоғистонликлар учун чегараларини қисман очди

Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг Telegram-канали га таяниб хабар беради.

Шундай қилиб, 2021 йил сентябр ойининг ўрталаридан бошлаб Air Astana ва Turkish Airlines (Air Astana - 17 сентябрдан, Turkish Airlines - 25 сентябрдан) Алматидан Истанбулга парвозлар сонини 2 тадан 3 тагача оширишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, 2021 йил 22 сентябрдан SCAТ Aқтўбе - Истанбул йўналиши бўйича ҳафтасига 2 та рейсни амалга оширади.

Туркия билан рейслар сонининг янада кўпайиши эпидемиологик вазиятга, идоралараро комиссияси қарорларига ва Туркиянинг тегишли органларига боғлиқ бўлади.

«Парвозлар санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва авиакомпания сайтида эълон қилинган жадвалга мувофиқ амалга оширилади», - дейилади хабарда.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив