Қозоғистон Туркияга фавқулодда ёрдам сифатида 1 миллион доллар ажратмоқда

Фото:
ASTANА. Kazinform – Давлат раҳбари Ҳукуматга даҳшатли зилзиладан жабр кўрган Туркия Республикасига шошилинч ёрдам сифатида 1 миллион доллар ажратишни топширди, деб хабар беради Ақорда.

Айни вақтда Қозоғистоннинг ваколатли органлари Туркия томони билан биргаликда зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қўшимча ёрдам кўрсатиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари зилзила оқибатларини бартараф этиш учун Алматидан Туркияга жўнаб кетган.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик билдирди ва Ҳукуматга Туркияга зудлик билан ёрдам кўрсатишни буюрди.

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған мамлакатнинг жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзилага боғлиқ етти кунлик миллий мотам эълон қилди.

Охирги маълумотларга кўра, Туркияда содир бўлган икки вайронкор зилзила қурбонлари сони 5834 кишига етган, 34810 киши жароҳат олган.

Фото: aa.com.tr


Сўнгги хабарлар