Қозоғистон Туркиядаги зилзиладан аъзият чекканларга ёрдам беришга тайёр – Президент

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия Президенти Ражаб Таййип Эрдўғанга ҳамдардлик телеграммасини юборди, деб хабар беради Ақорда расмий сайти.

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Измир вилоятидаги зилзилада вафот этган ва жароҳат олган одамлар ҳақидаги совуқ хабарни чуқур қайғу билан қабул қилди.

- Сизга ва ушбу табиий офатда яқинларини йўқотган оилаларга Қозоғистон халқи ва ўз номимдан чуқур ҳамдардлик билдираман. Жабр кўрганлар имкон қадар тезроқ ўз оилаларига қайтишлари учун ибодат қиламиз. Қозоқ халқи ва ҳукумати биродар турк халқига самимий тилакларни билдиради. Қозоғистон қардош мамлакат сифатида, керак бўлганда тегишли ёрдам кўрсатишга тайёр, - дейилади телеграммада.

Эслатиб ўтамиз Туркиянинг ғарбий қисмида 6,6 балли зилзила рўй берди.

Қозоғистоннинг Туркиядаги элчихонаси қурбонлар орасида Қозоғистон фуқаролари йўқлигини маълум қилди ва ёрдам учун телефон рақамларини тақдим этди.

Охирги маълумотларга кўра, зилзила туфайли 25 киши ҳалок бўлган ва 804 киши жароҳат олган.


Сўнгги хабарлар