Қозоғистон Туркия ҳарбий дронларини ишлаб чиқарадиган биринчи хорижий давлат бўлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Kazakhstan Engineering» шўба компанияси базасида ANKA дронларини йиғиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш тармоғи ташкил этилади, дея хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига таяниб.
«10 май куни Анқарада «Kazakhstan Engineering» миллий компанияси акциядорлик жамияти ва «Turkish Aerospace» АЖ ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Ҳужжатли келишувга кўра, Қозоғистонда «Kazakhstan Engineering» шўба компанияси базасида ANKA учувчисиз учиш аппаратларини йиғиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш тармоғи ташкил этилади»

, — дейилади вазирлик хабарида.

Ҳужжатни «Kazakhstan Engineering» МК АЖ бошқаруви раиси Темиржан Абдрахманов ва «Turkish Aerospace» (TUSAŞ) президенти, профессор Темел Котил имзолади. Келишувга кўра, технологияни трансфер қилиш ва қурилмани биргаликда ишлаб чиқариш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун кадрлар тайёрлаш режалаштирилган.



Шу тариқа Қозоғистон ANKA дронларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган биринчи хорижий давлат бўлди.

«Янги келишув қардош Қозоғистон билан дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлайди»

, — деди Темел Котил.

ANKA разведка ва зарба берувчи дронлари Туркияда 2013 йилда қурилган. Уруш вазиятида синовдан ўтган. УУАнинг максимал парвоз вазни 1700 кгни ташкил қилади, 350 кггача фойдали юкни кўтаришга қодир. Парвоз вақти - максимал 9000 м баландликда 30 соатгача. Қанотлари кенглиги 17,5 м, узунлиги тахминан 8 м.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолагани ҳақида хабар бергандик.


Сўнгги хабарлар