Қозоғистон туркий давлатларга озиқ-овқат маҳсулотлари учун «яшил йўлак» яратишни таклиф қилмоқда

Фото: None
ТASHKENT. Kazinform - Тошкентда Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги вазирларининг биринчи йиғилиши, Туркий агрофорум ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига(ИҲТ) аъзо мамлакатлар қишлоқ хўжалиги вазирларининг еттинчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Kazinform ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

«Мамлакатларимиз ўртасида аграр соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш учун ТДТни ҳамкорликнинг янги воқеликлари ва устувор йўналишларига мослаштириш зарур», — деди ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев.


У Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар биргаликда амалга ошириши мумкин бўлган қатор чора-тадбирларни таклиф қилди. Хусусан, озиқ-овқат маҳсулотларининг ўзаро савдосида форвард шартнома механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш; бир-бирини тўлдириш ва самарали ҳамкорлик асосида қишлоқ хўжалиги соҳасида кооперацияни амалга ошириш; чорвачилик ва элита уруғлик етказиб бериш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш; тўсиқларни бартараф этиш, хавфсизлик сертификатларини ўзаро тан олиш, озиқ-овқат маҳсулотларини илгари суриш учун «яшил йўлак» яратиш орқали савдо алоқаларини мустаҳкамлаш.


Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбари туркий минтақа ишбилармонларини Қозоғистон ҳудудида қишлоқ хўжалиги хомашёсини (гўшт ва сут, картошка, қанд лавлаги, ёғли экинлар, мева, сабзавот, тери хомашёси ва бошқа маҳсулотлар) қайта ишлаш бўйича қўшма лойиҳаларни ташкил этишни ва кейинги мамлакатларга экспорт қилишни таклиф қилди. Қозоғистон энг қулай шароит яратиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр.


Фото: gov.kz


Сўнгги хабарлар