Қозоғистон турк инвесторларига алоҳида эътибор қаратмоқда – Индустрия вазирлиги

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев Туркиянинг етакчи компанияларининг биринчи раҳбарлари билан ишчи учрашув ўтказди. Бу ҳақда Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Тадбир давомида саноат кооперацияси ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш, АNКА учувчисиз учиш аппаратларини харид қилиш ва йиғиш, Қарағанди вилоятида ҳарбий лагер иншоотлари ва Каспий денгизининг Қозоғистон секторида янги кемасозлик заводини қуриш масалалари муҳокама қилинди.

Муҳокама Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг жорий йил май ойида Туркия Республикасига расмий ташрифи чоғида эълон қилинган топшириқларини бажариш доирасида бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида ИИР раҳбари Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги стратегик шериклик жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади ҳамда учрашув иштирокчиларига икки давлат ўртасидаги ҳарбий-техник ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси, жумладан, . «Қозоғистон авиация саноати» МЧЖ мутахассисларини тайёрлашда ҳарбий-техникавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ёрдами учун миннатдорлик билдирди.


«Қозоғистон турк инвесторларига алоҳида эътибор қаратади ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр. Биз қўшма лойиҳаларнинг аҳамияти ва устуворлигини таъкидлаймиз, шунингдек, бўлажак инвесторларга оффтейк шартномаларини тақдим этиш имкониятларини кўриб чиқамиз», — деди Қайрбек Ўскенбаев.

Вазир, шунингдек, Тurkish Aerospace компаниясини Нур-Султан шаҳрида Қозоғистон авиация саноати асосий корхонаси бўладиган авиация саноат паркини яратишда фаол иштирок этишга таклиф қилди. Авиация кластери негизида ҳаво кемалари ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш, синовдан ўтказиш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш режалаштирилган. Иштирокчилар орасида Boeing ва Аirbus ҳам бор.




Сўнгги хабарлар