Қозоғистон Тожикистонга ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш ҳақидаги келишувни ратификация қилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари «Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида тожик-афғон чегарасига туташ ҳудудларда хавфсизликни таъминлашда ҳарбий-техникавий ёрдам тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Қонунини имзолади, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Қонун матни матбуотда эълон қилинади.

Шунингдек, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида бепул ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Битимни ратификация қилиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси қонунини ҳам имзолади.

Қонун матни матбуотда эълон қилинади.

Сўнгги хабарлар