Валюталар курси:
    usd/kzt 436.29 eur/kzt 492.83

    rub/kzt 5.92 cny/kzt 68.48
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 0 °С
Алматы: 4 °С

Қозоғистон Тожикистон берадиган сувни Ўзбекистон ҳудудидан ўтказиш масаласини муҳокама қилди

30 Июнь 14:20

DUSHANBE. Kazinform- Қозоғистон Тожикистон берадиган сувни Ўзбекистон ҳудуди орқали тўсиқсиз ўтказиш масаласини муҳокама қилди6 деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлигига асосланиб.

29 июн куни Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Роман Скляр ва Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Мағзум Мирзағалиев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Шуҳрат Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроевлар ўртасида икки томонлама учрашу бўлиб ўтди.

Томонлар Шардара сув омборидаги сув ҳолатини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон ҳудуди орқали сувнинг тўсиқсиз транзити масаласини муҳокама қилдилар. Қозоғистон Республикасининг талабига биноан Тожикистон томони «Баҳри Точик» сув омборидан қўшимча сув етказиб беради.

Вазир М.Мирзағалиев трансчегаравий сув ҳавзаларини биргаликда бошқариш ва улардан фойдаланиш бўйича лойиҳани мувофиқлаштиришни якунлаш муҳимлигини ҳам таъкидлади.

Учрашув натижасида томонлар трансчегаравий сув ҳавзаларини биргаликда бошқариш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги шартномани муҳокама қилиш учун учрашув ўтказишга келишиб олдилар.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар