Қозоғистон товарларини 120дан зиёд мамлакат истеъмол қилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ишлаб чиқарилган товарлар 120дан зиёд мамлакатда истеъмол қилинади, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига ҳавола қилиб.

10 йил муқаддам юртимизда дастлабки индустрия-инновацион ривожланиш давлат дастури қабул қилинганди.

«10 йил ичида ватанимиз саноатида катта муваффақиятларга эришилди. Индустрия-инновацион ривожланиш давлат дастури доирасида жами 1250 лойиҳа амалга оширилди. 195 минг иш ўринлари яратилди. Қозоғистонда аввал ишлаб чиқарилмаган 500дан зиёд маҳсулот тури ишлаб чиқарила бошланди. Қайта ишлаш секторининг саноат тузилмасидаги ҳиссаси 2009 йилда 32%ни ташкил қилган бўлса, 2018 йилда 38%га етди, инвестиция бўйича ҳиссаси эса 17%дан 19%га кўтарилди. Ишлаб чиқариш ҳажми 42,3% фоизга ошди. Ўсиш суръатларида алоҳида ўрин эгаллаган соҳалар: металлургия саноати (42%), озиқ-овқат саноати (13,7%), машинасозлик (10,7%) ва қурилиш материаллари саноати (10%)», - деб маълум қилди вазирлик матбуот хизмати.

Ушбу давр мобайнида юртимиз иқтисодиётига 32 млрд АҚШ долларидан зиёд тўғридан-тўғри чет эл инвестицияси киритилган.

Вазирлик вакилларининг таъкидлашича, Қозоғистоннинг экспорт салоҳияти ортиб бормоқда ва бугунги кунда Қозоғистонда ишлаб чиқарилган товарлар дунёнинг 120дан ортиқ мамлакатида истеъмол қилинади.

Сўнгги хабарлар