Қозоғистон томонидан юборилган 84 та кигиз уй Туркияга етказилди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистондан турк халқига ёрдам сифатида юборилган уйлар ортилган 8 та автоколонна Инджирлик ҳаво базасидан Қаҳрамонмарашга жўнаб кетди, дея хабар бермоқда Kazinformнинг Туркиядаги махсус мухбири.

«Зилзиладан жабр кўрган Туркия халқи интиқлик билан кутмоқда. Чунки бу ҳудуд аҳолисининг аксарияти уйсиз қолган», — деди Kazinform мухбири.

Мухбирнинг сўзларига кўра, кигиз уйлар билан бирга Қозоғистон томонидан юборилган инсонпарварлик юклари ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, бунгача қозоғистонликлар Туркия халқига ёрдам бериш мақсадида Қаҳрамонмараш шаҳрида бир нечта кигиз уйларини қуришни бошлаган. Қозоғистонликлар Туркия халқига 100 га яқин ўтов жўнатиши ҳақида хабар берган эдик.

Автор: Акжигит Чукубаев


Сўнгги хабарлар