Қозоғистон томонидан кўрсатилган ёрдам халқимиз учун катта мадад бўлди – Режеп Таййип Эрдоған

Фото:
ASTANA. Kazinform – Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғандан ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга миннатдорчилик мактуби йўлланди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ўз мактубида Қаҳраманмараш провинцияси ва Туркиянинг бошқа аҳоли пунктларига катта зарар етказган даҳшатли зилзила муносабати билан қардош давлатнинг қайғусига ҳамдардлик билдиргани, шунингдек, давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевга кўрсатган ёрдами учун Туркия халқи ва шахсан ўз номидан миннатдорлик билдирди.

– Бундай табиий офат пайтида ёнимиздан дўст мамлакатларни топиш қийинчиликларга қарши туришга куч беради. Зилзила оқибатларини бартараф этишда халқимизга Қозоғистон томонидан кўрсатилган ёрдам катта мадад бўлди. Мамлакатингиз қидирув-қутқарув гуруҳи вайроналар остида қолган одамларни қутқариш учун тинимсиз меҳнат қилиб, ирода кўрсатганини доимо миннатдорлик билан эслаймиз, – дейилади ташаккурномада.

Шу билан бирга, Режеп Таййип Эрдоған Қасим-Жомарт Тоқаев ва дўст ва қардош Қозоғистон халқига соғлик ва фаровонлик тилади.

Фото: akorda.kz


Сўнгги хабарлар