Қозоғистон ТИВ норезидентлар рақамли имзони қандай олишини тушунтириб берди
31 Декабрь 18:37

Қозоғистон ТИВ норезидентлар рақамли имзони қандай олишини тушунтириб берди

NUR-SULTAN. Kazinform – Пилот лойиҳа доирасида норезидентлар Қозоғистоннинг элчихоналари ва консулликлари орқали электрон рақамли имзоларни (ЭРИ) олишлари мумкин бўлади, деб хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги сайтига таяниб.

Тажриба лойиҳаси ҚР Ташқи ишлар, Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирликлари ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан биргаликда амалга оширилди.

Юқоридаги лойиҳа Қозоғистон Республикасининг Вашингтон, Сеул, Бишкек, Москва, Прага, Дубай, Нью-Йорк, Санкт-Петербург, Франкфурт-на-Майн, Истанбул ва Пекин шаҳарларида жойлашган 11 та дипломатик ваколатхоналарида фаолият юритади. Лойиҳанинг асосий мақсади потенциал инвесторларга Қозоғистондаги онлайн аукционларда қатнашиш имкониятини беришдир.

Жисмоний шахслар - норезидентлар ЭРИни «бир ойна» тамойили бўйича олишлари мумкин.

Бунинг учун чет эл фуқаросида паспорт, паспортнинг электрон нусхаси (pdf форматида), тўлиқ исми-шарифининг кирилл алифбосига, зарур ҳолларда лотин алифбосига (pdf форматида) нотариал тасдиқланган таржимасининг электрон нусхаси бўлиши керак) ва USB-flash флешка (ЭРИ калитларини сақлаш учун).

Юридик шахслар - норезидентлар ЭРИни Қозоғистон Республикасининг хорижий ваколатхоналарида ҳам олишлари мумкин, улар илгари Вазирликнинг Давлат даромадлари қўмитаси веб-сайтида рўйхатдан ўтиб ва онлайн тарзда БИН олишади. Хизмат икки иш куни ичида бепул тақдим этилади.

Янгиликлар

Архив