Қозоғистон ТИВ Луганск ва Донецкдаги референдум юзасидан ўз муносабатини билдирди

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров Украинанинг Луганск, Донецк, Запорожье ва Херсон вилоятларида ўтказилган референдум бўйича тушунтириш берди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«Ўзини ЛХР ва ДХР деб эълон қилган ҳудудлар ҳамда Запорожъе ва Херсон вилоятлари ҳарбий маъмуриятлари томонидан Россияга масаласи бўйича ўтказилаётган референдумга келсак, Қозоғистон давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги, уларнинг суверен тенглиги ва тинч-тотув яшаш тамойилларига асосланади. Президентимиз бир неча бор, жумладан, яқинда БМТ минбаридан сўзлаган нутқида ҳам мазкур жаҳон универсал ташкилоти низомидан келиб чиққан ҳолда халқаро ҳуқуқ тамойилларига сўзсиз риоя этиш муҳимлигини таъкидлади»

, – деди у.

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг эслатишича, низомда БМТга аъзо давлатларнинг тинчлиги ва давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини сақлаш масъулияти белгиланган.

«Биз сиёсий мулоқотни йўлга қўйишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигимизни яна бир бор тасдиқлаймиз. Шу билан бирга, мамлакатимиз минтақавий ва глобал миқёсда барқарорликни сақлашни ўта муҳим вазифа деб билади»

, — деди Айбек Смадияров.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар