+7 (701) 759 90 19
USD 424.99 EUR 504.21
RUB 5.81 CNY 65.66
Янгиликлар

Қозоғистон тинчликсевар мамлакатлар рейтингида 67-ўринни эгаллади

18 Июнь 14:07
Баҳам кўринг:
Қозоғистон тинчликсевар мамлакатлар рейтингида 67-ўринни эгаллади

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон IEP (Иқтисодиёт ва тинчлик институти) томонидан тузилган тинчликсевар мамлакатлар рейтингида 67-ўринни эгаллади, деб хабар беради Kazinform reliefweb.int га асосланиб.

Рейтингга кўра, Қозоғистон тинчлик даражаси ўртача бўлган мамлакатлар гуруҳида 67-ўринни эгаллаб турибди. Республика 66-ўринда турган Греция ва рейтингда 68-ўринни эгаллаган Аргентина билан қўшни.

Қозоғистоннинг Марказий Осиё минтақасидаги қўшнилари қуйидагича жойлашган: Қирғизистон - 76-ўрин, Ўзбекистон - 90-ўрин, Тожикистон - 97-ўрин, Туркманистон - 109-ўрин.

Иқтисодиёт ва тинчлик институти маълумотларига кўра бу йил энг тинч мамлакат Исландия бўлди. Рейтингнинг иккинчи қаторида Янги Зеландия, учинчи ўринда эса Дания жойлашган.

Шунингдек, энг тинчликсевар мамлакатлар ўнталигига Португалия, Словения, Австрия, Швейцария, Ирландия, Чехия ва Канада киради.

Сурия - 161-ўрин, Яман - 162-ўрин ва Афғонистон - 163-ўрин тинч бўлмаган мамлакатлар деб топилди.


Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив