+7 (701) 759 90 19
USD 427.15 EUR 519.12
RUB 5.96 CNY 66.84
Янгиликлар

Қозоғистон ўтган йили 29,3 миллион тонна кўмир экспорт қилди

18 Май 13:18
Баҳам кўринг:
Қозоғистон ўтган йили 29,3 миллион тонна кўмир экспорт қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистондаги кўмир қазиб чиқарувчи компаниялар 4 ой ичида 36,5 миллион тонна кўмир қазиб олишди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистон бу йил қанча дон экспорт қилади

ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди.

«Ўтган иситиш мавсуми натижаларига кўра, кўмир истеъмол қилиш ҳажми қарийб 10 миллион тоннани ташкил этди. Шундан 2,8 миллион тонна коммунал соҳага, аҳолига 7,2 миллион тонна йўналтирилди. Кўмир билан таъминлаш ҳажми 100 фоизни ташкил этди», - деди вазир, маъмуриятлар келгуси мавсум учун керакли миқдордаги ёқилғини 1 июлгача етказиб беришлари кераклигини таъкидлади.

«2020 йилда режага мувофиқ 107,2 миллион тонна кўмир ишлаб чиқарилди (кўмир концентратидан ташқари). Мамлакатнинг ички бозорда энергетика компанияларига 58,8 миллион тонна кўмир етказиб берилди. Бу 2019 йилга нисбатан (57,3 миллион тонна) 2,6 фоизга кўпдир. 5,6 миллион тонна кўмир саноат корхоналарига юборилди. Коммунал хизматлар ва аҳоли учун 10,6 миллион тонна кўмир жўнатилди. Кўмир экспорти тахминан 29,3 млн тонна кўмирни ташкил этди. Умуман олганда, яқинлашиб келаётган иситиш мавсумига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Кўмир танқислиги бўлмаслиги керак», - деди Бейбит Атамқулов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив