Қозоғистон ўтган олти ойда чет элга 5 мингта автомобил экспорт қилган

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йилнинг январь-июль ойларида Қозоғистонда қиймати 320 миллиард тенгега тенг 47 мингдан ортиқ автомобил ишлаб чиқарилган. Ва Россия, Беларусь, Ўзбекистон ва Қирғизистонга 5 мингга яқин автомобил экспорт қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон машинасозларининг ІХ форумида ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Марат Қарабаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Машинасозлик саноати орасида энг юқори ўсиш динамикасини автомобилсозлик кўрсатади. Саноатлаштириш йилларида биринчи марта Қозоғистон автомобил саноати маҳсулотлари экспорт бозорига чиқди ва мамлакатда сотилган ҳар иккинчи янги автомобил - бу маҳаллий ишлаб чиқарилган. 2021 йил январь-июль ойларида 27 миллиард тенгега тенг 47 мингдан ортиқ автомобил ишлаб чиқарилди, бу 27 фоизга ошди. Бу даврда 5 мингга яқин автомобил Россия, Беларусь, Ўзбекистон ва Қирғизистонга экспорт қилинди», - деди Марат Қарабаев.

Вазир ўринбосари Қозоғистонда транспорт воситалари ва қишлоқ хўжалиги техникасининг бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилганини таъкидлади.

«Масалан, биз дисклар, аккумуляторлар, пластмасса деталлар, стаcкерлар, челаклар, ён қалқонлар, сув ва мой насослари, двигател рамкалари, мойлар, филтрлар ишлаб чиқарамиз», - деди у.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар