Қозоғистон ўтган олти ойда чет элга 5 мингта автомобил экспорт қилган
«Машинасозлик саноати орасида энг юқори ўсиш динамикасини автомобилсозлик кўрсатади. Саноатлаштириш йилларида биринчи марта Қозоғистон автомобил саноати маҳсулотлари экспорт бозорига чиқди ва мамлакатда сотилган ҳар иккинчи янги автомобил - бу маҳаллий ишлаб чиқарилган. 2021 йил январь-июль ойларида 27 миллиард тенгега тенг 47 мингдан ортиқ автомобил ишлаб чиқарилди, бу 27 фоизга ошди. Бу даврда 5 мингга яқин автомобил Россия, Беларусь, Ўзбекистон ва Қирғизистонга экспорт қилинди», - деди Марат Қарабаев.
Вазир ўринбосари Қозоғистонда транспорт воситалари ва қишлоқ хўжалиги техникасининг бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилганини таъкидлади.
«Масалан, биз дисклар, аккумуляторлар, пластмасса деталлар, стаcкерлар, челаклар, ён қалқонлар, сув ва мой насослари, двигател рамкалари, мойлар, филтрлар ишлаб чиқарамиз», - деди у.