Қозоғистон терма жамоаси стенддан ўқ отиш бўйича жаҳон чемпионатида медаллар сони бўйича биринчи ўринни эгаллади

None
Фото: t.me/askhat_oralov_online
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон терма жамоаси стенддан ўқ отиш бўйича Алмати шаҳрида бўлиб ўтган рейтинг жаҳон чемпионатида медаллар сони бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Kazinform ҚР Маданият ва спорт вазири Асхат Ораловнинг Telegram-каналига таяниб хабар беради.

«Мусобақанинг сўнгги куни мерганларимиз Мария Дмитриенко ва Виктор Хасянов «трап/микс» микст машғулотларида олтин медални қўлга киритди. Шундай қилиб, Қозоғистон иккита олтин ва битта кумуш медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Эслатиб ўтамиз, Асем Оринбай «скит» машқида олтин медални қўлга киритган эди. Шунингдек, у Эдуард Ешенко билан биргаликда «скит/микс» машқларида жамоамизга кумуш мукофот олиб келди.

Бу катта муваффақият, юртдошларимиз ва спортчиларимизни ёрқин ғалаба билан табриклайман.

Алматида дунёнинг 40 дан ортиқ давлатидан 350 нафар мерган ўзаро куч синашди, ўғил-қизларимиз энг яхши деб топилди.

Қозоғистон терма жамоаси юксак чўққиларни забт этишда давом этяпти ва уларга бу натижа билан тўхтаб қолмасдан, мухлисларни янги ғалабалар билан хурсанд қилишларини тилайман.

Шунингдек, Қозоғистон спорт ўқ отиш федерацияси президенти Берик Асиловни ғалабаси билан табриклайман ва жаҳон чемпионатини ташкил этгани учун миннатдорчилик билдираман», - деб ёзади Вазир.


Сўнгги хабарлар