Қозоғистон теннис жамоаси илк бор ўтказиладиган United Cup турнирида иштирок этади

None
ASTANA. Kazinform - 29 декабрдан 8 январга қадар Австралиянинг Брисбен, Перт ва Сидней шаҳарларида биринчи марта United Cup жамоавий турнири бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерациясининг хабар беришича, Хопман кубоги ва ATP Cup ўрнини босувчи ушбу мусобақа иштирокчилари ATP ва WTA рейтингларида 500 баллгача тўплашлари, шунингдек, даромад фондини тўлдиришлари мумкин.

Ушбу турнирда иштирок этувчи Қозоғистон таркиби: Юлия Путинцева (№51), Жибек Қуламбаева (жуфтликда №202), Гўзал Айнитдинова (жуфтликда №392), Александр Бублик (№37), Тимофей Скатов (№142), Денис Евсеев (№292) ва Григорий Ломакин (жуфтликда №205) қорғайды.

В гуруҳида Қозоғистон Польша ва Швейцария билан куч синашади. Ушбу гуруҳдаги барча мусобақалар Брисбен шаҳрида бўлиб ўтади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Фото: Қозоғистон теннис федерацияси.

Сўнгги хабарлар