«Қозоғистон темир йўли» Хитойдан Туркияга гуманитар юкларни шатлл-поездларида етказиб беради

Фото:
ASTANA. Kazinform - Гуманитар юклари бўлган 200 та контейнер Транскаспий халқаро транспорт йўналиши бўйича Қозоғистон орқали Хитойдан Туркияга шатлл-поездларида етказилади. Қозоғистон орқали тез етказиб бериш Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига биноан ташкил этилган. Поезд Қозоғистон ҳудуди орқали рекорд даражада қисқа муддатда – 90 соатда етказади, деб хабар беради Kazinform «Қозоғистон темир йўли»га таяниб.

«Қозоғистон темир йўли» маълумотларига кўра, биринчи поезд зилзиладан жабр кўрган одамларни вақтинча жойлаштириш учун чодирлар билан тўлдирилган элликта 40 футлик контейнерни ўз ичига олади. Яна 150 та контейнер жўнатилиши режалаштирилган. Шаттл-поезд оператори «KTZ Express» АЖ ҳисобланади.

Шаттл-хизматининг пайдо бўлиши билан Хитойдан Грузия портларига товарларни етказиб бериш муддати уч баробарга18 кунгача, Туркия портларига — 25 кунгача қисқартирилди. Қозоғистон ҳудуди орқали юк Каспий денгизи (Ақтау порти), сўнгра Озарбайжонга, Грузиядан Мерсин шаҳрига (Туркия) боради.

Ушбу ташиш ишлари Транскаспий халқаро транспорт йўналишида иштирок этувчилар томонидан Туркияга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш доирасида бепул амалга оширилади.

Сўнгги хабарлар