Қозоғистон телеканалларида референдум ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилади
30 Май 15:13

Қозоғистон телеканалларида референдум ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон телеканалларида «Референдум» ҳужжатли фильми намойиш этилади, деб хабар беради Kazinform.

Ҳужжатли филм 30 май куни «Евразия» телеканалида соат 10:00да, «Хабар»да соат 12:45да, «Qazaqstan» каналида 16:05да, «Qazaq TV»да соат 20:15да, «Алматы» каналида 20:35 да намойиш этилади.

Фильмда Конституцияга киритилган асосий ўзгаришлар ва унинг мамлакат тараққиётига таъсири юзасидан мутасаддиларнинг фикр-мулоҳазалари, ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолининг фикр-мулоҳазалари ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев фармонига мувофиқ, 5 июнь куни Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича республика референдуми ўтказилади.


Янгиликлар

Архив