Қозоғистон Ташқи ишлар вазири янги ўринбосари тайинланди

Фото:
ASTANA. Kazinform - Қанат Қобиландиули Тумиш Давлат раҳбарининг фармони билан Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда Kazinform.

Қанат Қобиландиули 1975 йил 7 ноябрда Ақтўбе шаҳрида туғилган.

Ал-Фаробий номидаги Қозоқ Миллий университетининг халқаро иқтисодий муносабатлар бакалаври (1993-1997); Ал-Фаробий номидаги Қозоқ Миллий университети Халқаро иқтисодий муносабатлар магистри (1997-1999).

2019 йил июл ойидан Қозоғистоннинг Жанубий Африка Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимида ишлаб келган.

Бугун у ушбу лавозимдан озод этилди.

Фото: gov.kz

Сўнгги хабарлар