Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Шимолий Македонияга илк бор ташриф буюрди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Шимолий Македонияга икки томонлама муносабатлар тарихида биринчи марта ташриф буюрди, дея хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тилеубердининг Шимолий Македония Республикасига расмий ташрифи бўлиб ўтди. Унда икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари ҳамда Шимолий Македониянинг 2023 йилда ЕХҲТга бўлажак раислиги доирасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди.

Вазир Президент Стево Пендаровски ва Ассамблея (парламент) спикери Талат Джафери билан учрашди, ташқи ишлар вазири Буяр Османи билан музокаралар ўтказди.


Фото: gov.kz


Сўнгги хабарлар