Қозоғистон тарихида биринчи марта музда югуриш бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтади
«BURABAY ICE 2023» мусобақаси ҳақиқий trail running мухлисларини бирлаштиради. ҚР Президенти Иш Бошқармасига қарашли «Бурабай-Даму» МЧЖ, «Экстремал атлетика» жамоат бирлашмаси ва «Rebel Running» ЯТ ҳамкорлигида қаттиқ қиш, қаҳратон шамол ва музга устуда шундай ўзига хос мусобоқа тайёрламоқда.
Пойга бир неча масофада ўтказилади: 7 км, 14 км ва 21,1 км югуриш ёки 7 км скандинавиялик юриш. Ушбу мусобақада ҳар қандай ёшдаги спортчилар ва ёшлар иштирок этишлари мумкин. Ҳозиргача 200 дан ортиқ спортчи рўйхатдан ўтган. Улар орасида АҚШ, Канада, Африка, Европа давлатлари, Ўзбекистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Қозоғистоннинг барча вилоятларидан келган спортчилар бор. Рўйхатга олиш давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мусобақа 19 февраль куни соат 10:00 да Бурабай кўли қайиқ станциясида бошланади. Маррага етиб келган барча спортчилар мукофотланади.